КЎКДУМАЛОҚ НЕФТЬ-ГАЗКОНДЕНСАТ КОНИ

КЎКДУМАЛОҚ НЕФТЬ-ГАЗКОНДЕНСАТ КОНИ — Қашқадарё вилоятининг Баҳористон тумани ҳудудидаги кон. Қарши ш. дан 12 км ғарбда жойлашган. Кўрсатилган ҳудуд геофизик усул б-н анча ўрганилган. 1979—80-й. ларда Жан. Ўртабулоқ ҳудудида ўтказилган сейсмик разведка ишлари натижасида Кўкдумалоқ структураси мавжудлиги аниқланди ва чуқур қудуқлар орқали қидирув ишларини олиб боришга киришилди.

1985 й. да синалган 2 қудукдаги риф карбонат ётқизиқларидан кўп миқдорда конденсат бўлган газ олинди. Кей-инги қазиш ишлари натижасида КелловейОксфорд карбонат ётқизикларида ўз. 10 км, эни 4,5 км, бал. 250 м га тенг келган брахиантиклиналь кўринишдаги рифга мансуб структура борлиги аниқланди. 1986 й. да 3-қудукдан юқори юра даври карбонат ётқизикларига мансуб саноат аҳамиятига эга нефть олинди. Конда 18 та қудуқ қазилган. Улардан 1 таси параметрик, 3 таси излов, 14 таси разведка қудуқлари. Шулардан 13 таси маҳсулдор. Кўкдумалоқ конидаги қудуклар бу ерда юра, бўр, палеоген ва неоген-тўртламчи давр ётқизиқларининг мавжудлигини кўрсатди. Қудуқларнинг чуқ. 3631 м гача.

Кўкдумалоқ структураси Чоржўй поғовасига мансуб бўлиб, Денгизкўл платосининг жан.-шарқий қисмида жойлашган. У Алан, Зеварди, Ўртабулоқ каби йирик газконденсат конлари орасидан жой олади.

Келловей-Оксфорд ётқизиқларида структуранинг ўлчамлари кичраяди ҳамда бўйи 7 км, бал. 67 м ни (манфий 2000 м ли изогипса бўйича) ташкил этади. Кондаги қудуқларнинг маҳсулдорлиги юқори.

Кўқцумалоқ конидаги маҳсулот газ-конденсат уюмидан иборат бўлиб, унинг тагида яхлит ҳолатдаги нефтли қатлам ҳам бор. Газ-нефть чизиғи —2771 м ва сув-нефть чизиғи —2830 м дан ўтказилган. Кондаги нефтнинг зичли-ги 0,841—0,895 г/см3 оралиғида ўзгаради, конденсатники эса 0,799—0,815 г/ см3 оралиғидадир. Кондаги нефть-газ конденсат уюмининг умумий қалинлиги 275 м ни ташкил этади, нефтли қисмининг қалинлиги эса 59 м га тенг.

Кўкдумалоқ кони қатламларидаги сув юқори минераллашган, ундаги туз миқдори 106—118г/л, ўртача ПО г/л га тенгдир. Сувларда кальций, магний кўп, сульфатлар 0,5—0,7 г/л, гидрокар-бонатлар 0.1—0,8 г/л ни ташкил этади. РН кўрсаткичи 6—6,8 атрофида ўзгаради.

1996 й. гача конда ҳаммаси бўлиб 103 қудуқ қазилган, шулардан, 46 нефть берувчи қудуқлар, 13 сув ҳайдовчи қудуклар, 17 газ олувчи қудуқлар, 17 газ \айдовчи, 10 кузатувчи қудуқлар. Кўкдумалоқ кони республика миқёсида олинаётган нефть ва конденсатнинг асосий қисмини беради.