КЎКЧА

КЎКЧА — ўтмишда Тошкентдаги даҳа ва дарвоза номи. Шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган. Даҳа ҳудудини чуқур жарликлар кесиб ўтган. Аҳолиси, асосан, кўнчилик билан шуғулланган. Mac, 1871 й. да даҳадаги 695 устахонадан 341 таси кўн-тери, 218 таси косибчилик устахонаси бўлган. Кўкчада 7 хумдон, 22 тегирмон, 22 обжувоз, 2 Мадраса, 34 мактаб, 5 та масжид, 18 та қадамжой-мозор бўлиб, шундан энг машҳури Шайх Зайниддинбобо қабристони ҳисобланган. Дахдца 3 та дарвоза (Кўкча, Сағбон, Чиғатой) бор эди. Кўкча атамаси дастлаб 14-а. охиридаги Тошкент дарвозалари рўйхатида келтирилганлиги тарихчи Муҳаммад Солиҳ Тошкандийнинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида қайд этилган. «Кўкча» номи баъзи тадқиқртчилар фикрича, «коҳча» — қалъача номидан, бошқа бир тадқиқотчилар фикрича эса «кўҳча» — тоғча, тепалик, баландлик номидан олинган. Бинкат ҳудуди 11 —12-а. ларда ғарб томонга кенгайиши натижасида ҳоз. Чорсудаги, Кўкалдош мадрасаси, Хожа Аҳрор жоме масжиди ўрнашган ер ва улар ортидаги тепалик («кўҳча») ғарби ва шим. даги ҳудудлар ўзлаштирилиб янги турар жой мавзелари, бўлғуси Кўкча даҳаси вужудга келган. Буни 18—19-а. ларда бу ерга келган рус сайёҳлари ҳам қайд этишган. Мас, хорунжий Потанин 1829—30 й. ларда Тошкентда бўлганида «Шаҳар марказида хийла баланд дўнглик (кўҳча) жойлашган бўлиб, шаҳар аҳолиси у ерда тез-тез сайиллар, байрамлар ўтказиш учун тўпланадилар. Бу ердан шаҳар ҳудуди худди кафтдек кўзга ташланиб туради», деб ёзган. «Кўкча» атамаси Ўрта Осиёнинг бир қанча жойларида учрайди. Mac, Я. Ғуломов «Хоразм тарихи» асарида Кўкча-3 қабристони Кўкча тепалиги яқинида жойлашганини ёзади. Кўкча дарвозаси шаҳарни шим. даги кўчманчи халқлар, элатлар билан иқтисодий, савдо алоқаларини ривожлантиришда, уларнинг ҳужумидан мудофаа этишда катта роль ўйваган. Муҳаммад Солиҳ Тошкандийнинг фикрича, Кўкча дарвозаси Шайх Зайниддинбобо қабристонидан 1800 қадам масофада жойлашган. Бу ҳоз. Янгишаҳар маҳалласи бошидаги гузарга тўғри келади.

Ад:. Маллицкий Н. Г., Тошкент маҳалла ва мавзелари, Т., 1996; Соколов Ю. А., Ташкент, ташкентцы и Россия, Т., 1965; Мас в Н., Азиатский Ташкент, СПб, 1876; Ўринбоев А., Бўриев О., Тошкент Муҳаммад Солиҳ тавсифида (XIX аср), Т., 1983; М уҳа м м а д жо н о в А., Қадимги Тошкент, Т., 1988; Лунин Б. В., История Ўзбекистова в источниках. Ўзбекистон в сообщениях путешественников и учёных (20-80-е годы XIX в.), Т., 1990.

Машҳура Шарипова.