КЎКАМАРОН

КЎКАМАРОН (Scutellaria immaculata Nevski) — ялпиздошлар (лабгулдошлар) оиласига мансуб сертук ярим бута. Пояси ётиқ, ер остки қисми ёғочланиб, каудекс ҳосил қилади. Бир йиллик поялари 5—10 см, сертук, сербарг. Гуллари 2,5—3 см, оч сариқ, барг қўлтиғида ғуж ўрнашган. Июнь—июлда гуллайди, меваси авг, — сентябрда пишади. Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги тоғларда ўсади. Янгилигида мол ейди.