КОЖАРТЕПА — Қашқадарё воҳасидаги қад. шаҳар харобаси (мил. 3—4 — 13-а. боши). Шуллуктепапян 15 км масофада жойлашган. Кожартепа арк (90 х 80 м) ва шаҳристон (580 х 300 м)дан иборат бўлиб, атрофи қалинлиги 4 м лик мудофаа девори билан ўраб олинган. Кожартепа қалъаси 3—4-а. ларда қурилиб, унинг атрофида қишлоқ вужудга келган. 7—8а. ларда мудофаа девори билан ўралган. 9 — 12-а. ларда Кожартепа воҳанинг кичик савдоҳунармандчилик марказларидан саналган. Мўғуллар истилоси даврида вайрон бўлган. Кожар қишлоғи ҳозир ҳам мавжуд.
Ад.: Аҳмедов Б. А., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш. С., Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX – начала XIII вв., Т., 1996.