КОЖАЭЛИ

КОЖАЭЛИ, Вифин ярим ороли — Туркиядаги ярим орол. Қора денгиз, Босфор бўғози ва Мармар денгизининг Измит қўлтиғи оралиғида. Ўз. 75 км чамасида, кенглиги 50 км гача. Бал. 537 м гача бўлган плато ва дўнг тепалардан иборат. Кварцит, оҳактош ва қумтошлардан тузилган. Кенг баргли ўрмонлар, Ўрта денгиз бўйи буталари билан қопланган. Жан. соҳилларида қурортлар (жумладан, Анадолу Ривьераси) бор. К. да Измит, Истанбулнинг Осиёдаги қисми — Ускудар жойлашган.