КЎҲИТАНГ ТИЗМАСИ

КЎҲИТАНГ ТИЗМАСИ — Помир Олай тоғ системасининг жан.-ғарбидаги тизма. Ўзбекистон ва Туркманистон худудида. Бойсунтоғнинг жан. давоми. Амударё водийсидан Шеробод дарёсигача қарийб 100 км га чўзилган. Энг баланд жойи 3139 м. Чўкинди жинслардан, жумладан оҳактош ва гипсли жинслардан таркиб топган, карст ҳоди-саси ривожланган. Тоғ этақларида эфемер ўсимликли чала чўл, юқорироқда тоғ субтропик даштлари (ксерофит буталар, писта) ва сийрак арчазорлар бор.