КЎҲИСИМ

КЎҲИСИМ (форс. — кумуш тоғи) — Илоқ давлати ҳудудидаги кумуш кони (6—11-а. лар). Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида, Лашкарак ва Лояк сойлари бўйида, Кўҳисим ш. харобаси яқинида. 20-а. нинг 20-й. ларида геологлар С. Ф. Машковцев ва А. П. Кириков ва 60-й. ларда археолог Ю. Ф. Бурякову ерда тадқиқотлар олиб борган. Араб географлари — Истахрий, Ибн Ҳавқал, Қудама ва б. нинг ёзишича, Кўҳисим ўрта асрлар шарқида энг йирик кумуш конларидан бири бўлган. У ердан энг кўп кумуш қазиб олинган давр 7—9-а. ларга тўғри келади. «Шош кони» деган тамға босилган тангалар (8-а.) зарбхонаси айнан шу ерда жойлашганлиги аниқланган. Кўҳисимдан кон қазувчи қуллар турар жойлари ва кон қазишда ишлатиладиган асбоблар қолдиқлари топилган.