КОГУРЁ

КОГУРЁ — қад. корейс қабиласи, кейинчалик милоднинг дастлабки асрларида Корея я. о. даги 3 та давлат (К., Пэкче, Силла) дан бири. Когурё қабиласи мил. 1-а. бошига келиб Амноккан дарёсининг ўрта оқимидаги ҳудудларда истиқомат қилган. Когурё давлати 4-а. охирида равнақ топган. 612 й. у Хитойдаги Суй сулоласининг босқинчилик юришини қайтарган. 668 й. Хитойнинг Тан сулоласи қўшинлари Силла давлати билан иттифокдикда Когурёни тор-мор қилган. Когурё ерлари улар ўртасида тақсимлаб олинган.