КЎГАРТ

КЎГАРТ — Фарғона тизмаси таркибига кирадиган ўртача баландликдаги тоғ тизмаси. Ўз. 150 км. Энг баланд нуқтаси Соймолитош тоғи (3636 м). Қумтош ва сланецлардан таркиб топган. Жан.-ғарбий ён бағри, асосан, ёнғоқзормевазор ўрмонлар (1800—1200 м гача), ундан юқориси (2600—2800 м гача) хар хил ўтлар, шим.-шарқий ён бағри бутазорлар билан қопланган.