КОДЕКС (лот. codex) — 1) ижтимоий муносабатларнинг муайян бир турдаги соҳасини тартибга солувчи системалаштирилган ягона қонун ҳужжати (фуқаролик К. си., жиноят К. си ва ҳ. к.). Давлатлариинг кўпчилигида меҳнат, оила, жиноят процесси, фуқаролик процесси бўйича Кодекслар энг кўп амалда бўлган қонунлар мажмуи ҳисобланади; 2) қад. китоб шаклларидан; Қад. Римда пайдо бўлган. Дастлаб пергамент ёки папирус, кейинроқ қоғозни дафтар тарзида буклаб, тикиб тайёрланган. 6-а. дан китобнинг асосий шаклига айланган. Кодексда мавжуд бўлган муқова, саҳифа ва уларни безаш тартиби (саҳифали миниатюра, унвон ва б.) ҳоз. китобларда ҳам сақланган.