КОДА (итал. coda, лот. aouda — дум) — кўп овозли мусиқа асарларининг якунловчи бўлаги, хотимаси. Кода асар мавзуларини умумлаштириб, унинг мазмунига якун ясайди; мусиқа жараёни, шу жумладан, гармония ривожига барқарорликни бахш этади.