КНЯЗЛИК

КНЯЗЛИК — князлар бошқарган мус-тақил ва қарам давлатлар, алоҳида мулклар. Князлик шарқий славян ва қад. рус давлатларида 8—9-а. ларда вужудга келган. Энг йирик Князликлар буюк Князликлар деб аталиб, удел (мулк)ларга бўлинган. Россияда Князликлар марказий шаҳарлар номи билан аталган. Мас: Киев, Рязань К. лари, Русь давлатида 12-а. нинг 2-ярмида Князликлар сони кўпайган, бу эса мамла-катнинг кучсизланишига олиб келган. 15-а. охири — 16-а. ларда Князликлар марказлашган Русь давлати таркибига кирган. Россия империясида 1809—1917 й. ларда Финляндия Буюк К. деб аталган. Fapбий Европада Монако, Андорра ва Лихтенштейн давлатлари ҳоз. Князлик деб аталади.