КЛЮКВА

КЛЮКВА (Oxycoccis) — брусникадошлар оиласига мансуб доим яшил бута ўсимликлар туркуми. Пояси ер багирлаб ўсади, барги майда, қалин. Гули қизғишпушти, гулбарги ва косачабарглари 4 та. Меваси — тук, кизил резавор-мева. Европа, Осиё ва Шим. Америкада 4 тури бор. К. меваси қимматбаҳо овқат маҳсулоти бўлиб, таркибида лимон, бензоат ва б. кислоталар, пектин моддалар, вакцинини гликозиди, витамин С ва Р бор; озиқовқат ва ликёр-арақ саноатида кўп ишлатилади. Меваси ва экстракти иссиқни пасайтириш, лавшага қарши, антибиотик ва сульфаниламидлар таъсирини кучайтириш учун ҳамда чанқов босди ичимлик сифатида ишлатилади. Клюква меъда-ичак йўли безларининг секретини кучайтиради: секрет пасайишидан келиб чиққан гастритни даволашда ҳам қўлланилади. Шим. Америкада экилади.