КЛЯСТЕРОСПОРИОЗ

КЛЯСТЕРОСПОРИОЗ, тёшикчали доғлар — данакли мева дарахтларида Clasterosporium carpophilun замбуруғлари қўзғатадиган касаллик. Дарахтларнинг барги, куртаги, гули, бўғимлари, мевакуртак ва куртак шохлари зарарланади. Баргларда думалоқ оч-қўнғир доғлар пайдо бўлиб, 1—2 ҳафтадан сўнг тешикчалар пайдо бўлади. Новда ва куртакларда кичкина майда тиниқ тўқ сариқ, қизғиш доғлар пайдо бўлиб, ёрилади, улардан тиниқ елимсимон модда ажралиб чиқади. Зарарланган новда ва куртаклар қуриб қолади. Меваларда ҳам дастлаб майда қизғиш доғлар, сўнгра зарарланган жойларда ёриқлар, мева пўстида қора қўтирсимон доғлар юзага келади. Бу касаллик кўпинча ўрик, шафтоли, олча ва гилосга катта зарар етказади. Замбуруғ, асосан, зарарланган ўсимлик қолдиқларида мицелий ёки конидия шаклида қишлайди. Баҳорда ёғингарчилик кўп бўлганда касаллик авжланади.

Кураш чоралари: асосан, кўзда зарарланган новда ва шохлар кесиб, ёқиб юборилади. Кеч кўзда ёки куртаклар бўртишига қадар мис купороси (3 — 4%) ёки нитрафен (3%) пуркалади; куртаклар бўртишига қадар, дарахт гулдан тушиши билан ва ундан кейин 15 — 20 кун ўтказиб бордо суюқлиги, мис хлор оксиди, кўпрозан, цинеб, каптан, фталан каби фўнгицидлар эритмаси пуркалади.

Мақсуда Эшонқулоеа.