КЛОСТРИДИОЗЛАР

КЛОСТРИДИОЗЛАР — қўйларда учрайдиган ўткир токсик инфекцион касаллик. Clostridium туркумига мансуб бактериялар қўзғатади. Инфекцион энтеротоксемия, брадзот, некротик гепатит, қўзиларнинг анаэроб дизентерияси кўп тарқалган. Инфекция қўзғатувчиси манбаи — касал ҳайвон. Кўзғатувчиси узоқ вақт тупрокда сақланиб, доимий юқиш хатарини келтириб чиқаради. Касаллик алиментар йўл билан юқади. Касалланган қўйларда марказий нерв системаси зарарланиши кузатилади. Ўлган ҳайвон тезда ирийди. Ташҳис касалликнинг кечишига ва паталогоанатомик ёриш, паталогик материални бактериологик текшириш асосида қўйилади. Давоси ишлаб чиқилмаган.

Олдини олиш. Касаллик учрайдиган хўжаликларда қўйлар Клостридиозларга қарши полианатоксин билан эмланади.