КЛОН (юн. klon — шох, новда, бачки) — бир ўсимлик ёки ҳайвон организмидан жинссиз ёки вегетатив кўпайиш йўли билан пайдо бўлган индивидлар насли. Немис олими Веббер Клонни биринчи бўлиб таърифлаб берди (1903). Клон ҳайвонот оламида — микроорганизмлар, ҳашаротларда, ўсимликлар оламида — мевали дарахтлар, ток, пиёз ва б. да учрайди. Клон тухумҳужайрадан апогам йўли б-н мейозга учрамай пайдо бўлган насллардан; қаламча, туганак ва б. да ҳосил бўлган она ўсимликлар наслидан ва б. ташкил топиши мумкин. Ўсимликлар дунёсида вегетатив кўпайишда куртак ўзгарувчанлиги туфайли навнинг наслида бошланғич ўсимликдан фарқланувчи индивидлар тарзида пайдо бўлади. Улар шу навнинг янги Клон ларини бошлаб беради. Шунга кўра, ҳар бир навнинг аҳамияти турлича бўлган бир нечта Клони бўлиши мумкин. Кўпчилик нусхаларнинг қим-матли хўжалик белгилари Клон олиш йўли билан сақлаб қолинади.
Баҳодир Норматов.