КЛИШЕ

КЛИШЕ (франц. cliche) — иллюстрация (расм, репродукция, баъзан матн) лардан матбаа усулида нусха кўчириш учун мўлжалланган босма форма (крлип); фотоғрафик, кимёвий, гальванотехника ёки ўймакорлик усулларида сиртига бўртма (рельефли) тасвир туширилган металл (рух, жез, мис) пластинка. Баъзан, ёғоч, линолеум ва пластмассадан ҳам тайёрланади. Клишелар штрихли, растрли ва комби-нациялашган бўлади. Штрихли Клише тасвир элементлари (перо ва б. да чизилган чизма, расм) бир текис туширилган оригиналлардан нусха кўчиришда, растрли (ярим тонли) Клише эса элементлари турли тондаги тасвирлар (фотосурат, акварель, мой-бўёкли сурат ва б.) дан нусха кўчиришда ишлатилади. Клише фотомеханиқ (қ. Автотипия) ёки электромеханиқ усулда, фотополимеризация усулида тайёрланади. Клише майда кристалли рух, магний, камдан-кам мис ва алюминийдан тайёрланади.