КЛИНОХЛОР

КЛИНОХЛОР (юн. klino — энгаштираман ва chloros — яшил) — хлоритлар синфига мансуб минерал, кимёвий таркиби (Mg,Al)2 ((OH)2[AlSi3Ol0] (Mg3(OH)6).

Моноклин сингонияли. Пластинкасимон ёки таблеткасимон кристаллар ҳосил қилади. Ранги яшил, сариқ, баъзан пушти-кулранг. Қаттиқлиги 2—2,5; Зичлиги 2,6—2,8 г/см3. К. хлоритли сла-нецларнинг асосий қисмини ташкил килади. Ер пўстида кенг тарқалган. Ўзбекистон ғарбидаги барча олтин-кумуш рудали конларда учрайди.