КЛИНКЕР (нем. Klinker) — 1) айланма печларда металлургия и. ч. да полиметалл чиқиндиларни қайта ишлаш (қиздириб ҳайдаш) дан қолган қийин эрийдиган қизиб қовушган масса; pyx и. ч. даги оралиқ маҳсулот. Мис ёки қўрғошин корхоналарида қайта ишлаб Клинкердан мис, қўрғошин ва б. қимматли аралашмалар ажратиб олинади;
2) қурилишда махсус лой (клинкер) дан ғишт тарзида тайёрланадиган материал. Ғишт тайёрлаш технологиясига ўхшаб тайёрланади. Совуқ ва кислотага чидамли. Йўлларга, саноат биноларининг полларига ётқизилади;
3) цемент и. ч. да оҳак б-н лой (ёки шлак) қовушмасидан иборат ярим маҳсулот.