КЛИНИК ЎЛИМ

КЛИНИК ЎЛИМ — ҳаёт функцияларини тиклаш имкони қолмагунча, яъни биологик ўлимгача бўлган давр; бунда ҳаётнинг ташқи белгилари (юрак уриши, нафас) 3—5 мин. йўқолади, марказий нерв системаси функциялари сўнади, лекин моддалар алмашинуви жараёни сақланади (яна қ. Терминал ҳолат).