КЛЕРИКАЛИЗМ

КЛЕРИКАЛИЗМ (лот. clericalis – черковга оид) — жамиятнинг сиёсий ва маънавий ҳаётида черков ва диннинг етакчилик ролини таъминлашга интилиш. Клерикализм тарафдорлари ўз таъсирини оммага ёйиш, уларни диний дунёқарашга эргаштиришга, турли миллий ва халқаро уюшмалар тузишга ҳаракат қиладилар. Клерикаллар айрим мамлакатлар (мас, ГФР, Италия)да йирик сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва б. жамоат ташкилотлари, ўқув, даволаш, хайрия муассасалари ташкил этган, ўз оммавий ахборот воситаларига эга.