КЛАЙПЕДА (1923 й. гача Мемель) — Литвадаги шаҳар, Болтиқ денгизидаги мўзламайдиган порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 205,1 минг киши (2000). Денгиздан балиқ овлаш флоти базаси. Кемасозлик ва кема тўзатиш, тўқимачилик (ип газлама матолар), целлюлоза-қоғоз, балик, саноати корхоналари бор.
Каҳрабодан бадиий буюмлар ишлаб чиқарилади. Консерватория, драма театри, ўлкашунослик, денгиз ва соат иши музейлари, суратлар галереяси мавжуд. 17—18-а. меъморлик ёдгорликлари сақланган. Клайпедага 1252 й. Мемельбург қалъаси сифатида асос солинган.