КЛАВИАТУРА

КЛАВИАТУРА (лот. clavis — калит) – 1) мусиқа чолғу созларида маълум тартибда жойлашган клавиш (ричаг) лар мажмуи, клавиш механизми (товуш ҳосил қилувчи ва уни сўндирувчи ричаглар тизими)нинг асосий қисмларидан бири. 12-а. дан дастлаб органяа, сўнгра бошқа клавишли мусиқа чолғуларипа қўлланилган. Клавесин, фисгармония, электроорган каби чолғуларда бир нечта дастаки Клавиатура (мануал)лар бўлиши мумкин. Органда қўл учун мулжалланган Клавиатура (мануал)лардан ташқари ниҳоятда паст (йўғон) товушлар манбаи — оёқ К. си (педаль) ҳам мавжуд;

2) ёзув машинкаси, компьютер каби механизмларда клавишлар мажмуи.