КЛАССИК ТАЪЛИМ — қад. лотин, юнон тиллари, антик адабиёт ва мат. ни ўрганишни асос қилиб олган умумий ўрта таълим тури. Антик маданиятга қизиқиш ўсиши муносабати билан Уйғониш даврида пайдо бўлган. 16-а. нинг ўрталаридан Ғарбий Европада дастлабки классик гимназиялар ташкил топди. Классик таълимнинг назарий тизимини 19-а. нинг 1-ярмида немис педагоги И. Ф. Гербарт ишлаб чикди. Унинг таъсирида Ғарбий Европа ва Россияда гимназия, лицей, коллеж ва б. номларда Классик таълим тўлиқ шаклланди. Бу ўқув юртларида лотин ва юнон тилларини урганиш ўқув режасининг 40% ни ташкил этди. 19—20-а. ларда саноат и. ч. нинг ривожланиши реал таълимнинг амалга ошиши ва Классик таълимнинг секин-аста қисқаришига олиб келди. Бир қанча мамлакатларнинг ўрта мактабларида таълим йўналишларидан бири сифатида сақланиб қолган.