КЛАПЕЙРОН

КЛАПЕЙРОН (В. Р. Е. Clapeyron) Бенуа Поль Эмиль (1799.26.1, — Париж — 1864.28.1) — француз физиги ва муҳандиси. Идеал газлар ҳолат тенгламасини фанга киритган. С. Карнонинг термодинамикага бағишланган ғояларини таҳлил қилиб, термодинамика жараёнларини биринчи бўлиб график усул (индикатор диаграмма)да тасвирлаган, Карно циклинм тадқиқ қилиб, идеал газ ҳолатини ифодаловчи Клапейрон тенгламасини ишлаб чиққан (1834). Кайнаш ваэриш нуқталарининг босимга боғликлиги тенгламасини топган (қ. Клапейрон — Клаўзиус тенгламаси).