КЛАПЕЙРОН-МЕНДЕЛЕЕВ ТЕНГЛАМАСИ — берилган т массали газнинг ҳолатини тавсифлайдиган босим р, ҳажм Ква т-ра Торасидаги боғланишни ифодаловчи ҳолат тенгламаси: pV=BT, бунда В — берилган газ массаси учун ўзгармас катталик. Бу тенгламани 1834 й. да Б. Клапейрон топган. Тенгламалардаги В нинг бир молга тўғри келадиган қийматини R билан белгиланса, бир моль учун pV—RT тенглама ҳосил бўлади. Буни 1875 й. да Д. И. Менделеев топган. Шу сабабли у К. — М. т. деб аталади.