КЛАПЕЙРОН-КЛАУЗИУС ТЕНГЛАМАСИ

КЛАПЕЙРОН-КЛАУЗИУС ТЕНГЛАМАСИ — 1-тур фазавий ўтиш (буғланиш, сублимация, эриш ва \. к.) ҳолатидаги тоза модданинг босими р билан мутлақ т-ра 7~си орасидаги боғланишни ифодалайдиган дифференциал тенглама. К. — К. т. 1-тур фазавий ўтишнинг эгри чизиғини аниқлаб беради. Тенгламани Б. Клапейрон ишлаб чиққан (1834) ва Р. Клаузиус асослаб берган ва такомиллаштирган (1850). Тенглама фақат тоза моддаларгагина эмас, балки эритмаларга ва уларнинг айрим компонентларига ҳам татбиқ этилади.