КЛАДОФОРА (Cladophora) — кўп ҳужайрали яшил сувўтлар туркуми. 300 тури бор. Денгиз ва чучук сув ҳавзаларида ўсади. Ўзбекистон сув ҳавзаларида кўпинча ипсимон сершох тури учрайди. Ёшлигида субстратга ёпишган ҳолда, кейинчалик субстратдан ажралиб ўсади. Жинссиз ва жинсий кўпаяди.