КИЗЛЯР — РФ, Доғистондаги шаҳар. Терек дарёсининг дельтасида жойлашган. Т. й. станцияси. Аҳолиси 40,7 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Электромеханиқа, электроаппарат з-длари, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Токчилик р-нининг маркази. Ўлкашунослик музейи, ПМ. Багратионниит (К. да туғилган) уймузейи бор. Шаҳар 1609 й. дан маълум.