КИЗЕВЕТТЕР Рафаэль Георг (1773.29.8, ҳоз. Толеъшов, Чехия — 1850.1.1, Вена яқинидаги Баден шаҳри) — австриялик мусикашунос. Антик мусиқа назарияси, Ўрта аср Европа мамлакатлари (айниқса, Нидерланд) мусика тарихига оид тадқиқотлар олиб борган. Болалигидан мусиқага оид рисола ва қўлёзмалар тўплаб, Европада Шарқ му-сиқаси ҳақида илк маълумотлар берувчи «Die Musik der Araber» («Араб мусиқаси») номли асари 1842 й. да Лейпцигда нашр этилган. Шарқ мусиқасини шарҳлашда Киндий, Ибн Сино, Сафиуддин Урмавий каби олимларнинг мусиқага дойр асарларидан унумли фойдаланган. Тадқиқ доираси ва услуби билан қатор мусиқашунослар, хусусан, А. Амброс (1836—74)га ижобий таъсир кўрсатган. 1821—43 й. лари Венадаги Мусика дўстлари жамияти вице-президенти сифатида Шарқ, айниқса, араб мамлакатлари мусиқасини тарғиб этган. Нидерланд академияси мукофоти совриндори (1826).