КИЙИККАМАР ҒОРИ

КИЙИККАМАР ҒОРИ — Қоратепа тоғ тизмаси жан. ён бағрида (Китоб туманида). Макрид қишлоғидан 1,5 км шим.ғарбда, 820 м баландликда, ғор олдидан оқиб ўтувчи сой ўзанидан 30 м баландликда жойлашган. Силур даврига мансуб оҳактошларда хреил бўлган. Ғорнинг учбурчак шаклидаги оғзи ғарбга қараган. Ғорнинг умумий тузилиши катта хона (бал. 10 м) шак-лига эга. Ғорнинг охири тик девор шаклида тугайди. Деворлари ва шипида мумиё қоплами учрайди.

Ғорнинг умумий уз. 26 м, майд. 118 м2, қажми 413 м3.