КИВИСИМОНЛАР, қанотсизлар (Apterygiformes) — қушлар туркуми. Тожсуяксиз қушлар (туяқушсимонлар катта оиласи)га яқин туради. Қаноти ривожланмаган, думи йўқ. Оёқлари бақув-ват, тўрт бармокли, тумшуғи узун; катталиги товукдек, оғирлиги 1,4—4 кг. 3 тури бор. Янги Зеландияда тарқалган. Қалин бутазорларда яшайди, тўнги моногам қуш. Йилига 2 марта урчийди. Ерга ёки илдизлар остига уя қуради. 1-2 та йирик тухум қўяди. Тухумни нари 75—П кун босади. Тухумдан жиш жўжа чиқади. Чувалчанглар, ҳашаротлар, ўсимлик уруғлари ва тўкилган мевалари билан озиқланади. Сони камайиб кетганлиги туфайли муҳофаза қилинади.