КИТОЙ МАДАНИЯТИ

КИТОЙ МАДАНИЯТИ — неолит даврига оид Байкалбўйи археологик маданияти (мил. ав. 3-минг йилликнинг охири — 2-минг йиллик). Илк бор Китой дарёси бўйида қабрлар топилгани учун шу ном билан аталади. Қабрлардан қизил охра сепиб кўмилган одам суяклари топилган. Китой маданиятида алоҳида бой қабрларнинг пайдо бўлиши жамиятда мулкий табақаланиш мавжуд бўлганини ҳамда патриархал уруғчилик тузуми шаклланаётганлигидан далолат беради.