КИТОБХОН ЖАМИЯТИ

«КИТОБХОН» ЖАМИЯТИ — китобсеварларни бирлаштирган жамоатчилик ташкилоти. 1974 й. да Республика китобсеварлар кўнгилли жамияти си-фатида ташкил этилган. 1998 й. да алоҳида фаолият олиб бораётган Тошкент ш. китобсеварлар кўнгилли жамияти б-н бирлаштирилиб, Республика «Китобхон жамияти»ж. га айлантирилди; вилоятларда унинг бўлимлари мавжуд. «Китобхон жамияти»ж. нинг вазифаси халқнинг китоб иши ва китобхонлик, китоб нашри ва тақсимоти соҳасидаги маданиятини ўстириш, китоб фондлари ва шахсий китоб тўпламларидан самарали фойдаланиш, маънавият ва ахлоқий асосларни қарор топтиришга, тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраш ва ривожлантиришга таъсир этишдан иборат. Бу соҳада музейлар, истироҳат боглари, шахар китоб савдоси бирлашмаси, турли маданият марказлари билан ҳамкорлик қилади, турли тадбирлар (китоб кўргазмалари, адабий-мусиқий учрашувлар, кечалар, танловлар, маърузалар) ўтказади.

Айни даврда меҳрибонлик уйлари ва б. га хайрия ёрдами сифатида ахрли томонидан совға қилинадиган китоб фонди («китоб банки»)ни йиғиб бормоқда. Жамият қошида «Ҳақиқат» мунозара клуби фаолият кўрсатмокда.

Ҳамрохон Маматраимова.