КИТОБА — бинолар безагидаги ёзувли намоён, лавҳа; кўпинча пештоқ тепаси, багдоди эшикларнинг тепа қисмига, нақш мужассамотининг ҳошиясига битилган ёзув катори, ёзувлар. Шунингдек, бир ҳикмат ёки тарих (сана), баъзан усталарнинг исм-шарифлари ҳам битилган бўлади.