КИТОБ ТУМАНИ — Қашқадарё вилоятидаги туман. Вилоятнинг шим.шарқида. 1926 й. сент. да ташкил этилган. 1962 й. 24. дек. да Шаҳрисабз тумани билан бирлаштирилган. 1968 й. 25 дек. да қайта тўзилди. Вилоятнинг Чироқчи, Шаҳрисабз туманлари, Самарқанд вилояти ва Тожикистон билан чегарадош. Майд. 1,75 минг км2. Аҳолиси 178,9 минг киши (2000). Китоб туманида 1 шаҳар (Китоб) ва 12 та қишлоқ фуқаролари йиғини (Бектемир, Бештерак, Боғбон, Макрид, Паландара, Пахтаобод, Сиваз, Тўпчоқ, Қайнарбулоқ, Каторбоғ, Қуйноқбой, Жилисув) бор (2000). Маркази — Китоб ш. Туман ҳудудидан Катта Ўзбекистон тракти ўтган. Тахтақорача довони (бал. 1788 м) эса республика жанубини шим. вилоятлар билан боғлайди.
Табиати. Ҳудудининг катта қисмини шим. ва шарқий чегаралар бўйлаб чўзилган баланд Ҳисор ва Зарафшон тоғлари (4000 м) эгаллаган. Баланд тоғлар туман ҳудудини совуқ ҳаво оқимидан тўсиб тургани учун туман иқлими вилоятда энг мўътадил. Ўртача т-ра янв. да 0,8°, июлники 28°. Йилига ўртача 545 мм ёғин тўшади. Ёғиннинг 85% ба-ҳор ва қиш фаслларига тўғри келади. Туман ҳудудидан Кашқадарёнинг ирмоқлари — Кичикжар, Оқсув, Жиннидарё, Оқцарё оқиб ўтади. Тупроғи Шаҳрисабз-Китоб ботиғида типик бўз, дарё бўйида аллювиал бўз, тоғларда қўнғир тупроқ. Эфемер ўсимликлар ҳамма жойда учрайди. Сув бўйларида қамиш, юлғун ўсади. Тоғ ён бағирларида арча, бодом, дўлана, олма, тол, ёнғоқ, писта, заранг дарахтлари ва хилма-хил буталар ўрмон ҳосил қилган. Тоғ ён бағирлари чорва моллари учун ёзги яйлов. Тулки, бўри, чиябўри, бўрсиқ, айиқ, қобон, тоғ эчкиси, архар; судралувчилар; каклик, чил, булбул ва б. яшайди.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; тожик, рус, татар ва б. ҳам яшайди. Ахрлининг ўртача зичлиги 1 км2 га 102 киши. Шаҳарликлар 34,9 минг киши, қишлоқ аҳолиси 144 минг киши (2000).
Хўжалиги. Китоб тумани қадимдан муҳим савдо йўлларининг устида жойлашганлиги ва Самарқанд, Бухоро ҳамда Шаҳрисабзга яқинлиги учун деҳқончилик ва ҳунармандчилик ривожланган ҳудудларидан бири бўлган. Туман хўжалигининг асосини деҳқончилик ва чорвачилик ташкил қилади. Қ. х. да суғориладиган ерлар 18,7 минг га, шу жумладан, 3,3 минг га ерга пахта, 10,1 минг га ерга дон экинлари, қолган ерларга сабзавот-полиз, картошка, емхашак экинлари экилади. 5,0 минг га яқин майдон боғ ва токзор. Чорвачиликда қорамол, қўй ва эчки боқилади. Пахта тозалаш ва вино з-длари фаолият кўрсатмоқда. Туманда 90 умумий таълим мактаби, 2 лицей-интернат, 2 касбхунар коллежи, 53 кутубхона, 15 қишлоқ клуби, Шон-шуҳрат музейи, стадион ва теннис кортлари бор. Туман марказий касалхонаси, 79 қишлоқ фельдшер-акушерлик шоҳобчаси, 15 қишлоқ врачлик амбўлаторияси, 75 қишлоқ врачи пункти, дорихоналар мавжуд бўлиб, 2300 га яқин олий ва ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди (2000). 1935 й. дан «Китоб тонги» туман газ. чиқади (адади 1000). Туманда Китоб баландтоғ расадхоналар мажмуаси фаолият кўрсатади.