КИТОБ ДУНЁСИ

«КИТОБ ДУНЁСИ» — ахборот-маълумот газетаси. Тошкент ш. да ойда 2 марта ўзбек ва рус тилларида чиқади. Муассислари: Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касбҳунар таълими маркази. 1-сони 2001 й. 8 дек. да нашр этилган. «Китоб дунёси» ўқувчиларни Ўзбекистон китоб бозоридаги янгиликлардан хабардор этади, мамлакат нашриётларида чоп этилаётган муҳим китоб ва рисолалар тўғрисидаги долзарб маълумотларни мутахассис ва китобхонларга тезкорлик билан етказади, китобларнинг қисқача мазмуни билан таништириб, таҳлил этиб боради, илғор ноширлик фаолиятини ёритади, китоб ҳамда бошқа ноширлик маҳсулотларини реклама қилади. Адади 1500 (2002).