КИТОБ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎРИҚХОНАСИ

КИТОБ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎРИҚХОНАСИ — Кашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудудидаги қўриқхона. Зарафшон тоғ тизмасининг жан.-ғарбий тармоқлари, Жиннидарёнинг сўл қиргоғи ва Қоратоғнинг шим. ён бағрида, Китоб ш. дан 45 км шарқда жойлашган. Майд. 5378 га. Ернинг геологик тарихига оид табиий-илмий ёдгорликлар бўлмиш ноёб палеонтологик-стратиграфик объектларни режа асосида ўрганиш ва муҳофазалаш мақсадида 1979 й. да ташкил этилган. Китоб давлат геология қўриқхонасида ўрта ордовик давридан бошлаб девон ва карбон даврларининг чегара қатламларигача бўлган денгиз чўкинди ҳосилалари палеозой қатлами жинсларининг ётиш йўналишини кундалангига кесиб ўтган бир канча сой водийларида барқарор изчилликда кузатилади. Улар 16 та турли гуруҳларга мансуб бўлган ҳайвонот ва наботот оламини ифодаловчи турли палеонтологик крлдиклар билан тавсифланади.

Қўриқхонанинг мутлақ бал. 1300 — 2650 м, нисбий бал. 500 м дан 1500 м гача. Рельефи қояли, баланд тоғли қисмида кескин бўлинган, ўрта баландликдаги қисмида бирмунча текис. Обисафед, Хўжақўрғон, Зинзилбон, Новабак сойларининг тоғ тизмаларини чуқур кесиб ўтиши натижасида манзарали тоғ даралари вужудга келган. Қўриқхо-на ҳудудидаги Зинзилбон кесимида девон системасининг халқаро стратиграфик эталонларидан бири, 1989 й. да девон стратиграфияси бўйича халқаро кичик комиссияси томонидан танланган ва 1996 й. да Геология фанлари Халқаро уюшмаси томонидан ратификация қилинган эмс ярусининг қуйи чегараси стратотипи жойлашган. Шунга биноан, Китоб давлат геология қўриқхонаси жаҳон стратиграфия эталони қуйи девон эмс яруси қуйи чегараси стандарти ёки — «Global Stratotipe and Point» глобал стратотип чегараси нуқтасининг соҳиби ва сақловчиси сифатида тан олинди. Унинг кесимлари қўриқхонага халқаро мақом берилишига асос бўлди. Қўриқхона ҳудудидаги ўрта ордовикдан қуйи карбон давригача бўлган муддатда денгизнинг чўкинди ҳосилаларидан ташкил топган кесимлар, асосан, умумий қалинлиги 4000 м дан зиёд карбонатли ва камроқ терриген ва вулканоген жинслардан тузилган. Уларнинг аксарияти ётқизиқларнинг ёши ва корреляциясини аниқлаш, у ёки бу ётқизиқларнинг шаклланиш шароитларини тушуниб олиш ҳамда ўрганилаётган р-нларнинг геологик тўзилишини асосли изоҳдаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган микроскопик ҳамда макроскопик қолдиқлар кўринишидаги турли палеонтологик тошқотган жинслардан иборат.

Қўриқхона хилма хил жонли табиат дунёсига бой. Бу ердаги 800 тур ўсимликдан 212 таси, жумладан, ажойиб юнона, «буюк», «Туркистон», фостер ва корольков лолалари, фишернинг гладиолус ва штенбергияси, чайқалувчан аллахрўза, мускусли ферула, чинор, эремурус, чўл пиони, корольков шафрани, кисельринг савринжони, поясимон пиёз ва б. ўсимликлар Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган.

Қўриқхона ташкил этилганидан бошлаб унинг базасида ҳайвонот оламининг турли гуруҳлари бўйича халқаро анжу-манлар, колоквиумлар, экскурсиялар, турли палеонтологик-стратиграфик тадқиқот ишлари ўтказилади.

Бахтиёр Исаҳожиев.