КИТОБ — Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги шаҳар. Туманнинг маъмурий маркази. Қашқадарё билан Окдарё оралиғидаги Шақрисабз-Китоб ботигида, ўртача 685 м баландликда жойлашган. Қарши — Китоб т. й. шохобчасининг охирги — Китоб ст-ясидан 4 км, вилоят маркази — Қарши ш. дан 130 км. Аҳолиси 34,9 минг киши (2000).
Шаҳар номи арабча катф — елка, тожикча об — сув сўзларидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Китоб ўрта асрларда Ғарб билан Шарқ мамлакатларини бирбирига боғлаган йирик кар-вон йўли ёқасида, Самарқанд ва Шаҳрисабз (Кеш) га яқин жойлашганлиги учун йирик шаҳарга айланган. Майд. 40 га, шахар арки 1 га дан кўпроқ жойни эгаллаган. Арк харобалари ҳозир Қаландартепа деб юритилади. Шаҳар деворининг қалинлиги 7,5 м. Бу девор тахми-нан мил. ав. 3-а. да қурилган. Ўтмишда Китобнинг жан.-ғарбий томонида кулолчилик маҳаллалари жойлашган. Археологик қазишлар натижасида очилган маданий қатламлардан катта мармар плиталар, бино қолдиқлари, турли шаклдаги рангли сопол идишлар, майда ҳайкалчалар ва б. буюмлар топилган. Шаҳар бир қанча вақт тушкунликка тушиб, 6—7-а. ларда қайта тикланган. Аркдан ташқарида 2,5 га ерга қалъа-қароргоҳ қурилиб, қалин девор билан ўраб олинган. 9—17-а. ларда шаҳар аввалги мавқеини йўқотган. 18-а. да Китоб беклик марказига айлангач, бирмунча тикланган. Ўша даврда Китобда 6 шаҳар дарвозаси, бир неча ўн гузар, 2 карвонсарой, бозор, ҳаммом, 4 қабристон бўлган. i Ҳоз. К. Қашқадарё вилоятининг йирик маданий ва иқтисодий марказларилан. Пахта тозалаш, вино з-длари ва б. корхоналар мавжуд. Китоб кенглик ст-яси жаҳондаги 5 та шундай ст-янинг биридир (қ. Китоб баландтоғ расадхоналар мажмуаси). К. да туман ҳокимияти биноси, алоқа бўлими, меҳмонхона, маданият уйи, умумий таъ-лим мактаблари, автостанция, маданият ва истироҳат боги, стадион ва теннис корти, туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихоналар, савдо ва маиший хизмат шохобчалари бор.
Китоб Катта Ўзбекистон тракти орқали Шаҳрисабз, Самарқанд ва б. шаҳар ҳамда туманлар билан боғланган.