КИТЧЕНЕР

КИТЧЕНЕР — Канаданинг жан. қисмидаги шаҳар, Онтарио провинциясида, Гранд-Ривер дарёси водийсида. Аҳолиси 421,8 минг киши (2000, шаҳар атрофи б-н). Машинасозлик, кимё, озиқ-овқат, металлсозлик, кўн-тери, тўқимачилик, электроника саноати корхоналари бор.