КИТАКАМИ — Япониядаги дарё, Хонсю о. нинг шим. да. Ўз. 243 км. Китаками тоғларидан бошланиб, шим. дан жанубга томон бўйлама тектоник водийдан оқади. Тинч океаннинг Исиномаки қўлтиғига қуйилади. Баҳор-ёз ойларида тўлиб оқади. Дарёда ёғоч оқизилади, ГЭС қурилган. Қуйи қисмида кема қатнайди. Китаками водийсида шоли экилади. Дарё бўйида Мориока, Мидзусава, қуйилиш жойида Исиномаки портлари жойлашган.