КИТАКАМИ — Япониядаги тоғ, Хонсю о. нинг шим.-шарқида. Ўз. 200 км, кенглиги 60 км чамасида, энг баланд жойи 1914 м (Хаятине чўққиси). Ғарб томондан Китаками ва Мабети дарёлари водийлари билан чегараланган, шарқий ён бағри кўплаб қўлтиқ ва бухталарни ҳосил қилган ҳолда Тинч океанга туташган.