КИСЛОТАЛИ БЎЁҚЛАР

КИСЛОТАЛИ БЎЁҚЛАР, кислотали бўягичлар — молекуласида кислота гуруҳи (HSO3, баъзан СООН) бўладиган, сувда яхши эрийдиган органик бўёқ моддалар. Антрахинон бўягичлар, азобўягичлар асосий Кислотали бўёқлар жумласидандир. Жун, табиий ипак, полиамид толалар ҳамда тери, қундўз, қоғоз ва б. материалларни бўяшда кўплаб ишлатилади (яна қ. Бўягичлар).