КИШМ

КИШМ — Тохаристоннинг қад. шахарларидан бири. Бадахшонтги Кўкча дарёсининг ирмоғи Машҳад дарё бўйида жойлашган. Кишм тарихий манбаларда илк ўрта асрдан бошлаб (6—7-а. лар) учрайди. 8-а. да бу ерда Тохаристоннинг туркийлардан бўлган бош ҳукмдори — жабғуси Қутлуқ тарду (бошқа манбаларга кўра, Хуморбек) яшаган; у, шунингдек, «эфталитлар шоқи» унвонига ҳам эга бўлган. Сомонийлар даврида (9—10-а. лар) Кишмда бир йўла 3 зарбхона бўлиб, у темурийлар даврида хам мавжуд бўлган. Б. Аҳмедовниш фикрича, Кишм мўғуллар томонидан босиб олинмаган, шаҳар 14-а. нинг 1-ярмигача мустақиллигини сақлаб қолган. У катта бир вилоятнинг маркази бўлган. Марко Яояонинг маълумотига кўра, 14-а. да Кишмнинг ўз ҳокими бўлиб, ўнга тоғдаги бир қанча шаҳар ва қишлоқлар бўйсўнган. Шаҳар ўртасидан катта дарё оқиб ўтган. Кишм атрофидаги аҳоли тоғларда чорвачилик билан шуғулланган. 14-а. охирида Амир Темур Бадахшонни эгаллаганда Кишм унинг пойтахти бўлиб, Бадахшон шоҳи шу ерда яшаган. Темурийлар даврида Кишм расман Самарқанд, сўнг Ҳиротга қарам бўлсада, амалда уни маҳаллий сулола вакиллари — Ба-дахшон шохлари — Шоҳ Баҳоуддин, Шоҳ Маҳмуд ва уларнинг авлодлари бошқарган. 1469 — 1505 й. да Кишмни Хусравшоҳ идора этган, сўнгра уни Шайбонийлар қисқа муддатга эғаллашган. К. Бобурнкнт укаси Носир мирзо қўлига ўтган; темурийларнинг Бадахшондаги ҳукмронлиги 1584 й. гача, яъни уни Абдуллахон II эғаллагунча давом этган. 16—17-а. ларда — К. Бадахшон пойтахти. Аштархонийлараан Нодир Муҳаммадхон даврида Кишм Абдулазиз султон, сўнгра Хусрав султон мулки бўлган. Ҳоз. Кишм шаҳри Толиқон ва Қундуздан шарқда жойлашган алоҳида вилоятнинг маъмурий маркази ҳисобланади.

Ад.: Ахмедов Б., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996.