КИШ

КИШ — Бобилдан 18 км шим.шаркда жойлашган қад. шаҳар (Ирокдаги ҳоз. Охеймир ш. харобаси). Мил. ав. 4-минг йиллик охири — 3-минг йиллик бошларида қад. қишлоқ ўрнида вужудга келган. Қад. Месопотамия давлатларидан бирининг маркази (мил. ав. 28-а.). К. мил. ав. 28-а. да шумер қабилаларининг 1-уюшмасига раҳбарлик қилган (К. I-сулоласи даврида), лекин мил. ав. 27-а. да Урук ш. билан бўлган курашда ўз устунлигини йўқотган. Мил. ав. 27 — 25-а. ларда Киш ҳокимлари Шим. Шумерда ўз мавқеларини сақлаб туришга интилганлар. 24-а. нинг 1-ярмида Урук ва Умма ш. лари ҳокими шумерлик шоҳ Лугальзаганси Кишни вайрон қилган, лекин тез орада шаҳар Аккад шоҳи Саргон томонидан қайта тикланган. Кейинчалик Бобил, Ахоманийлар давлати, Парфия подшолиги ва Сосонийлар давлатининг йирик вилоят маркази бўлиб, мустақил роль ўйнамаган. 1912 й. да француз ва 1923— 32 й. ларда инглиз археология экспедицияларининг қазишмалари натижасида сарой, илк сулола даврига оид некропол (мил. ав. 3-минг йиллик), сопол идишлар, жез қуроллар ва тақинчоклар, цилиндр шаклидаги муҳр, аккад даври бинолари, миххат ёзувлари архиви хужжатлари (мил. ав. 3-минг йиллик боши — 1 минг йиллик) топилган.