КИРХГОФ НУРЛАНИШ ҚОНУНИ

КИРХГОФ НУРЛАНИШ ҚОНУНИ — жисмнинг иссиқлик нурланиши ҳақидаги асосий қонун; жисмларнинг нурланиш қобилияти е (v, T) билан нур ютиш қобилияти a (v, Т) орасидаги боғланишни ифодалайди. 1859 й. да Г. Р. Кирхгоф кашф қилган. Қуйидагича таърифланади: жисм нурланиш қобилиятини нур ютиш қобилиятига нисбати худди шу т-радаги мутлақ қора жисмнинг нурланиш қобилиятига тенг. Бу нисбат жисмнинг табиатига боғлиқ бўлмайди, у барча жисмлар учун бир хил бўлиб, нурланиш частотаси v ва т-ра Т нинг функциясидан иборатдир: (еу,Т) (av,T) e()(v, T) функция мутлақ қора жисмнинг нурланиш крбилияти. Бу функция кўринишини М. Планк аниқлаган. Кирхгоф нурланиш қонунига биноан, маълум т-рада бошқа жисмларга нисбатан кўпроқ нур ютаётган жисм жадалроқ нурланади (мас, жисмнинг бир учи қора лок билан қопланса, қора учи кўпроқ энергия ютади ва ўша учи кўпроқ энергия чиқаради).