КИРТХАР

КИРТХАР — Покистондаги тоғ тизмаси, Эрон тоғлигининг жан.-шарқий чеккасида. Ўз. 300 км гача, энг баланд жойи 2171 м. Ўткир қиррали қояларни юзага келтирган оҳактош ва қумтошлардан тузилган. Муссонлар таъсиридаги ғарбий ва шим.-шарқий ён бағирлари сийрак дарахт-бута ўсимликлари билан қопланган, қолган қисмининг ландшафти тоғ чўли ва чала чўлдан иборат. Тоғ олди воҳаларида суғориб деҳқончилик қилинади.