КИРПЕЧ

КИРПЕЧ — – бадиий безак буюми; уйнинг тўрига 2 тахмон ўртасига (токчадаги тахлаб қўйилган кийим-кечак, кирларни тўсиш учун) тутилади. Чойшаб, дорпеч билан биргаликда бир бутун ансамбль ҳосил қилади. Сатин, шойи, бахмал каби матоларга қўлда ёки попоп машинада кашта тикиб тайёрланади. Ҳошияли безак мужассамоти, асосан, ислимий нақшлардан иборат бўлиб, баъзан тасвир ва ёзувлар ҳам киритилади. Кирпеч келинчакларнинг сепига киритилган. Ўзбекистон ва хориждаги энг йирик амалий санъат музейларида, хусусий тўпламларда каштадўзликнинг ноёб тури сифатида қадрланади. Қад. Намуналаридан идоралар безагида, замонавий интерьер дизайнида кенг қўлланилмоқда.