КИРОВОГРАД ВИЛОЯТИ — Украинадаги вилоят. 1939 й. 10 янв. да ташкил этилган. Майд. 24,6 минг км2. Аҳолиси 1211,2 минг киши (1997), асосан, украинлар; шунингдек, рус, белорус, яхудий, моддаванлар ҳам яшайди. Шаҳарликлар 52%. 21 туманга бўлинган, 12 шаҳар, 26 шаҳарча бор. Маркази — Кировоград ш.
Кировоград вилояти Днепр бўйи қирларининг жан. қисмида, Ер юзаси дарё водийлари ва жарлар ўйиб юборган тўлқинсимон текислик. Фойдали қазилмалари: қўнғир кўмир, графит, никель рудаси, қурилиш материаллари, торф, темир рудаси. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —5,4° дан —5,6° гача, июлники 20—21,4°. Йиллик ёғин 450 мм. Вегетация даври 200—210 кун. Дарёлари: Днепр, Ингул, Синюха ва Жан. Буг. К. в. ҳудудида Кременчуг, Днепродзержинск ва б. сув омборлари бор. Тупроғи, асосан, қоратупроқ. Ўрмон ва бутазорлар мавжуд.
Кировоград вилояти саноатининг етакчи тармоқлари: озиқ-овқат, машинасозлик, ёнилғи ва рангли металлургия. Энергетика хужалигини бир қанча ГЭС ва иссиқлик электр ст-яси ташкил этган. Озиқ-овқат саноатида шакарқанд, ёғ-мой, спирт, гўшт, ун, мой-сир, мева-сабзавот консервалари ишлаб чиқарилади. Машинасозлик ва металлсозлик саноати, асосан, қ. х. машиналари ва жи-ҳозлар и. ч. га ихтисослашган. Ёқилғи саноатида қўнғир кўмир қазиб олинади ва қайта ишланади. Рангли металлургия ривожланмокда. Енгил саноат корхоналари (тикувчилик, пойабзал, пайпоқ, кўн з-ди, ёғочсозлик, мебель к-тлари) бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган йирик корхоналар мавжуд.
Қ. х. да ғалла, қанд лавлаги, кориандр, кўнгабоқар экилади, чорвачилиги гўшт-сут етиштиришга ихтисослашган. Боғдорчилик ва резавор мевачилик салмоқли ўрин тутади. Ҳовўз балиқчилиги ривожланган. Т. й., автомобиль йўллари зич, аэропорт бор. Днепр дарёсида кема қатнайди.