КИРКИК

КИРКИК — бедана овлашда ишлатиладиган асбоб. Шакли кичик ёғоч қошиққа ўхшайди, дастаси ва қорин қисми ўйилиб, дастасига овоз чиқарадиган тилчали найча ўрнатилади, қорин қисмига юпқа резина ёки юмшоқ (ошланган) тери парда тортилади. Найчанинг қоринга туташ жойи мум билан маҳкамланади. Овчи Киркикни бармоқлари б-н бир-икки тактида уради (кичикроқ Киркикни парда тортмай лунжга солиб ишлатиш ҳам мумкин), натижада макиён бедана сайроғига монанд овоз чиқади (К. нинг номи шундан). Макиён овози нар беданаларни жалб этади, улар макиённи излаб, ёйиб қўйилган ёйма тўр остига ёки тўзоқ қўйилган майдонга кириб келади. Киркик билан бедана баҳор ва ёз ойларида овланади.